Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди

Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Сурхондарё вилояти бошқармаси ҳамда Термиз туман ҳокимлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “Экстремизм, терроризм ва миссионерликнинг асл қиёфасини намоён этувчи “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир жараёнида мавзуга доир расмлар танлови ўтказилиб, унда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган иқтидорли ва ҳаваскор рассом ўқувчилар иштирок этишди. Якунда энг яхши деб топилган асар муаллифлари ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

Шунингдек, ўқувчи-ёшларни диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатларидан огоҳ этиш мақсадида “Биз жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарланишига, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўймаймиз” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс