Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Термиз туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан бошланади” шиори остида уч авлод учрашуви ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар ёшлар тарбиясида нуронийларнинг бой ҳаётий тажрибасидан унумли фойдаланиб, ўқувчилар ўртасида турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, ёшларга яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида сўз юритилди.
Шунингдек, меҳмонлар таълим муассасасида ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, ўқувчиларнинг келгусидаги режалари ва фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024