Хабар берилганидек, жорий йил 30 октябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, мутасаддиларга қатор вазифаларни, жумладан, марказий шифохона ҳудудини ободонлаштириш, йўлакларни асфальтлаш топшириғини берган эди.
Бугун топшириққа асосан туман марказий шифохонаси ҳудудидаги барча йўлаклар тўлиқ асфальтланди. Очиқ майдонлар тозаланиб, кўкаламзорлаштириш, мавсумга мос дарахт ва гул кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, вилоят раҳбарининг ташрифида берилган топшириққа асосан шифохона куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолга келтирилиб, беморларга сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024