Биз ҳар куни ўтиб қайтадиган йўллар бўйидаги майдонларнинг тозалиги ва ободлиги, дарахтлар парвариши кимларнинг меҳнати ва захмати билан бўлаётганлиги ҳақида кўп ҳам ўйлаб кўрмаймиз. Кўп ҳолларда, “айримларимиз” ушбу ободликка хисса қўшиш ўрнига машина ёки пиёда кетаётиб, кўчага чиқинди ташлаш билан тозалик посбонларининг машаққатли меҳнатларини янада оғирлаштирамиз.
Ҳурматли фуқаролар, ўзимизнинг экомаданиятимизни кўрсатган ҳолда кўчаларга чиқинди ташламайлик!
Унутманг, ҳудудлар ободлиги ўз қўлимизда бўлиб, уни озода ва тоза сақлаш учун биз каби инсонларнинг ҳар куни қилаётган меҳнатини қадрлайлик.
Ҳалол меҳнати билан рўзғор тебратаётган Ободонлаштириш ходимларига яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз!
Фото: М39 магистрал йўлида амалга оширилаётган ободонлаштириш жараёнлари.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024