Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маънавий-маърифий билим ва кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳар ҳафта жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.
Ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.
Навбатдаги ўқув машғулотида “Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида 2023 йил кузги кўчат экиш тадбирларини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар” мавзуси ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим янгиликлар шарҳига тўхталиб ўтилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024