Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди

Бугун Термиз туман касб-ҳунар мактабида Ички ишлар бўлими томонидан тумандаги Пробация назоратида бўлган ишсиз фуқаролар учун “Ишга мархамат” бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Аҳоли хусусан, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган мазкур ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар ўзлариннинг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмаркага ташриф буюрган 3 нафар фуқаролар ўзлари хоҳлаган корхона билан меҳнат шартномаларини тузишган бўлса, 2 нафар фуқарога касб-ҳунар ўрганиш йўлланмаси берилди.

Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича туман суди ва Ички ишлар бўлими томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда пробация рўйхатида жазо муддатини ўтаётган, тузалиш йўлига кирган ва қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 4 нафар фуқаролар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс