Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Спортчилар боғи ташкил этилди

Айни кунларда юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш ишлари Термиз туманида ҳам самарали ташкил этилмоқда.

Бугун тумандаги спорт мактабида ҳам лойиҳа доирасида 70 сотих ер майдонга “Спортчилар боғи” ташкил этилиб, бу ерга икки юздан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Спорт мактабимизда ташкил этилган “Спортчилар боғи” га нафақат мактаб жамоаси ва устоз-мураббийлари балки мактабимизнинг ёш чемпион спортчилар томонидан ҳам яхши ниятлар билан кўчатлар экилди,- дейди спорт мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Сардор Дўсов.

Туман бўйлаб дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс