Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Йиғилиш аввалида Саитов Отабек Сапарвалиевич туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганлиги маълум қилинди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, масъулларнинг ахборотлари тингланди. Мутасаддиларга аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, кузги мавсум учун дарахт кўчатлари экиш ишларини уюшқоқлик билан давом эттириш ҳамда жойларда ободонлаштириш ва чиқиндилардан ҳоли ҳудудга айлантириш ишларини сифатли олиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, жорий ҳафта давомида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024