Бугун аҳоли мурожаатларини масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида ўрганиш мақсадида Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабул давомида 10 нафар фуқароларнинг моддий ва тиббий ёрдам, уй-жой таъмири, бандлик, газ ва электр энергияси, ичимлик сув таъминотлари ва бошқа бир қатор масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилиб, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, қабул давомида туманнинг “Орол” маҳалласида яшовчи фуқаро Зиёда Қуллиеванинг мурожаати ўрганилиб, фуқаронинг турмуш ўртоғига ногиронлик аравачаси берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024