Бугун Термиз тумани ҳокимлигида аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Унда уй-жой таъмири, ичимлик суви, имтиёзли кредит маблағларини олиш, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш масалаларидаги 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.
Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.
Эслатиб ўтамиз туман ҳокимининг шахсий қабули ҳафтанинг ҳар душанба кунлари ўтказилмоқда. Унда иштирок этмоқчи бўлган фуқаролар туман ҳокимлигининг умумий бўлимидан ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача рўйхатдан ўтишлари сўралади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024