Аҳоли мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, уларни қийнаётган масалаларни юзма-юз муҳокама қилиш мақсадида туман ҳокими Шухрат Назаров навбатдаги сайёр қабулини “Янгиер” маҳалласида ўтказди.
Сайёр қабулда 25 нафар фуқаронинг ичимлик суви, электр энергия ва газ таъминоти, уй-жой таъмири, имтиёзли кредит, даволаниш учун моддий ёрдам ажратиш каби масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг ўнга яқинига шу ернинг ўзида ечим топилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга ижро муддати билан йўналтирилиб, назоратга олинди.
Шунингдек, туман ҳокими мутасаддилар билан "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида барпо этилаётган тиббиёт маскани қурилиши ишлари билан танишди. Якуний пардозлаш ишлари амалга оширилаётган муассасада олиб борилиши лозим бўлган ободонлаштириш ишлари юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024