Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлашнинг аҳамияти, натижалар ва келгуси вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлашнинг аҳамияти, натижалар ва келгуси вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди

 

Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар муаммоларини тизимли ҳал этиш, уларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг хотин-қизлар муаммоларини ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берилган вазифаларидан келиб чиқиб, “Аёллар дафтари” тизими ўзининг ижобий натижасини бераётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Термиз туман ҳокимлигида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишлашнинг аҳамияти, натижалар ва келгуси вазифалар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Тумандаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этган матбуот анжуманини Термиз туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Маърифат Расулова олиб борди.

Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари Маърифат Расулова хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш тизимининг самарадорлиги, мавжуд муаммоларга ўз вақтида ечим топиш масалаларига тўхталиб, хатлов жараёнларида ижтимоий соҳадаги муайян муаммоларга ечим излаётган бирорта хотин-қизни эътибордан четда қолдирмаслик, уларнинг муаммоларини ўрганган ҳолда “Аёллар дафтари” тизими доирасида ҳал этиш бирламчи вазифа сифатида қараш лозимлигини таъкидлади. 

Термиз туманидаги мавжуд 30 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 43 529 нафар хотин-қизларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишлари анкета-сўровномалари орқали хатловдан ўтказилди. Уларнинг ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда ёрдамга муҳтож 2 442 нафари “Аёллар дафтари”га киритилиб, ушбу хотин-қизлар белгиланган тартибда ижтимоий-иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди ва уларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

Шунингдек, тумандаги хотин-қизларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ҳам маблағлар йўналтирилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир маҳаллада “Аёллар дафтари” тизими билан ишлаш бўйича мониторинг тизими йўлга қўйилган бўлиб, амалга оширилаётган ишлар доимий назоратга олинган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 61 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс