Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Инсоннинг шахсий ҳаёти ва мулкининг дахлсизлигининг ҳуқуқий асослари

Бизга маълумки, инсоннинг озодлиги, шаъни ҳамда қадр-қиммати бебаҳо ва дахлсиз қадрият сифатида улуғланади. Шунга кўра, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунан муҳофаза қилинади. Мамалакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунан муҳофаза қилиш мақсадида Конституциямизнинг 25-моддасида “Ҳар кимнинг эркинлик ва шахсий дахлсизлиги”, 27-моддасида “Шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ҳуқуқи кафолатланган. Шунингдек, ушбу йўналишда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 12 декабрдаги 439-II-сонли «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Қонунинг 13-моддасида “Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди”, Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 15 январдаги ЎРҚ-78-сонли «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунинг 6-моддасида “Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишчанлик обрўсини таҳқирлаш, шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади”, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 02 июлдаги ЎРҚ-547- сонли “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунинг 28-моддасида “Субъектнинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида мулкдор ва (ёки) оператор ёки шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган бошқа шахс томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган талаб шахсга доир маълумотларнинг махфийлигидир.

Мулкдор ва (ёки) оператор ҳамда шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган бошқа шахслар субъектнинг розилигисиз шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт” каби нормалар мавжуд.

Афсуски, ҳозирги кунда фуқаролар томонидан ушбу тартиб-қоидаларга риоя қилмаслик натижасида ОАВ ва ижтимоий тармоқларда инсонларнинг шахсий ҳаётига тегишли маълумотлар, хабарлар ва шунинг асосида хулосалар тарқатиш учрамоқда. Ушбу ҳолатлар эса, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш, энг кам иш ҳақининг қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлмоқда. Бу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан кейин яна содир этилган ҳолларда, Жиноят кодексининг 1411-моддасига асосан, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади. Борди-ю, ўша ҳаракатлар оғир оқибатларга олиб келса, ғаразли ниятларда амалга оширилса, хавфли рецидивист томонидан содир этилса, айбдор энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жаримага тортилади ёки унга нисбатан уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилишга сабаб бўлади.

Шундай экан фуқароларимизнинг юқоридаги салбий ҳолатларга тушмасликлари учун ҳуқуқларни ҳурмат қилиш ва қонунларга риоя этиш лозим бўлади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, турли тажовузлардан ҳимоя қилиш, хусусий мулкни сақлаш ва кўпайтириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, мулкдорларни қўллаб-қувватлаш, ўзига тегишли бўлган мол-мулкка мустақил эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш, бу – ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятининг энг муҳим мезонидир. Умуман олганда, юқорида қайд этилган мақсадларга эришиш, мамлакат иқтисодиётини ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш ҳамда давлат органлари билан муносабатларда хусусий мулк ҳуқуқларининг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш учун бевосита шароитлар яратишда кучли туртки бўлади.

Иззат Абдушукуров

Жиноят ишлари бўйича Термиз туман судининг

судья ёрдамчиси 

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс