Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сиёсий-маърифат соати | Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти

Давлат фуқаролик хизматчиларининг сиёсий, маънавий-маърифий билим ва кўникмаларини ривожлантириб бориш мақсадида ҳар ҳафта жума куни ташкил этиб келинаётган “Сиёсий-маърифат соати”нинг навбатдаги онлайн машғулотлари бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотини туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари онлайн кузатиб боришди.

Навбатдаги ўқув машғулотида “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти” мавзуси ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хориж саҳнида рўй бераётган муҳим янгиликлар шарҳига тўхталиб ўтилган.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 64 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс