Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асл мақсад ва моҳияти қонун устуворлигини таъминлаш, аҳолининг муносиб турмуш даражасини яратиш, фуқароларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборат. Бу мақсад ҳар бир давлат органи, унинг хизматчилари олдига янгича ишлаш, фикрлаш, эл-юрт равнақи, унинг тараққиёти учун муносиб хисса қўшиш вазифасини қўяди.
Термиз туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида туман ҳокими Шухрат Назаров иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Очиқ мулоқотда жорий йилнинг шу даврига қадар туман фуқаролари томонидан 682 та та ариза ва шикоят хатлари, жисмоний ва юридик шахслардан 510 та, ёзма ва оғзаки мурожаатлар сони 902 та, 1 268 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига, 5 та Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг виртуал қабулхонасига, Бош прокуратура ишонч телефонига 79 та, 349 та маҳаллий ҳамда 57 та 12-11 мурожаатлари жами 3 750 мурожаатлар келиб тушгани қайд этилди.
Мулоқот давомида аввало, аҳоли мурожаатлари билан тизимли ишлаш, аниқланган камчиликлар юзасидан фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш, уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш зарурлиги таъкидланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024