Бугун аҳоли мурожаатларини мутасаддилар иштирокида ўрганиш ва ечим топиш мақсадида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда 19 нафар фуқароларнинг мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг бандлик, уй-жой таъмири, ўқиш ва даволаниш учун моддий ёрдам олиш, ички йўлларни таъмирлаш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича муаммо ва мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан йўлланган ҳар бир мурожаат шу ернинг ўзида масъуллар иштирокида ўрганилиб, мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек, айрим мурожаатларга ҳуқуқий тушунча берилган бўлса, ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024