Ҳукумат қарори билан юртимизда кўмакка муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ва манзилли қўллаб-қувватлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида “Аёллар дафтари” платформаси ташкил этилган. Мазкур платформа орқали ҳар йили туманимизнинг ўзида минглаб хотин-қизларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.
Ана шундай навбатдаги манзилли кўмак “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган, боқувчисини йўқотган 7 та оилага кўрсатилди. Туман ҳокимлиги ва алоқадор мутасаддилар ҳамкорликлигида уй-жой шароитларини яхшилаш эҳтиёжи бўлган етти нафар хотин-қизларга қурилиш материаллари, эшик ва дераза ромлари топширилди.
Маҳсулот ва материаллар туман ҳокимининг ўринбосари Маърифат Расулова ва секторлар масъуллари томонидан манзилларга етказиб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024