Бугун Термиз тумани Ички ишлар бўлимида навбатдаги “Ишга мархамат” бўш иш ўринлар меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Унда тумандаги Пробация назоратида бўлган ишсиз фуқаролар иштирок этишди.
Аҳоли ўртасида турли ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ташкил этилган мазкур ярмаркада тумандаги корхона ва ташкилотлар ўзлариннинг бўш иш ўринлари билан иштирок этишди. Ярмаркага ташриф буюрган 4 нафар фуқаролар ўзларининг доимий ишларига эга бўлишди, 2 нафар фуқаро эса касб-ҳунар ўрганишга йўналтирилди.
Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича туман суди ва Ички ишлар бўлими томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда пробация рўйхатида жазо муддатини ўтаётган, тузалиш йўлига кирган ва қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган 6 нафар фуқаролар муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024