Маълумки, бугунги кунда жамоат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишларни “Халқ манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида ташкил этишнинг мутлақо янги механизм ва тартиблари жорий этилиб, давлат органларининг жамоатчилик тузилмалари билан ўзаро мақсадли ҳамкорлиги кенг йўлга қўйилган.
Бугун Термиз тумани ҳокимлигида жорий йил ўтган даври мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар таҳлили, уларнинг олдини олиш борасида олиб борилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий муҳокама қилинди. Унда вилоят прокуратураси масъул ходими, туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, алоқадор ташкилот ва идоралар, таълим муассасалари ҳамда маҳалла тизими вакиллари иштирок этишди.
Дастлаб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасида олиб борилаётган ишларнинг таҳлилий ўрганиш натижалари ўқиб эшиттирилди. Айрим жиноятларнинг олдини олиш бўйича масъуллар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги танқид қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Туманда оғир ва ўта оғир турдаги, айниқса оила турмуш доирасида содир этилиши мумкин бўлган тан жароҳати етказиш, фирибгарлик каби жиноятларни олдини олиш мақсадида, “фуқаробай”, “оилабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими бўйича ишлаш, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024