Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17 ноябр кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида воҳада “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш вазифаси белгилаб берилган эди.
Шунга мувофиқ, бугун Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтида "Маънавият сектори" фаолиятини йўлга қўйиш бўйича давра суҳбати ташкил этилди. Унда Термиз туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, нуронийлар, диний идора вакиллари, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этишди.
Давра суҳбатида маҳаллаларда маънавий муҳитини юксалтириш, ёшларни оилавий қадриятларга хурмат руҳида тарбиялаш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Сектор фаолиятини ташкил этиш бўйича дастурга киритилиши лозим бўлган муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024