Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Термиз туманида “Долзарб 40 кунлик” тезкор-профилактик тадбирдари ўтказилмоқда

Ички ишлар органлари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш бўйича тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Иноқов иштирокида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳудудларда рейд тадбирлари олиб борилди.

Туманнинг қатор ҳудудларида тунда аҳоли йиғиладиган жойлар, компьютер ўйингоҳлари, мини стадионлар, тунги клублар каби жойларда олиб борилаётган профилактика ишлари кўздан кечирилди. Кузатув камералари ўрнатиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, автомагистраль йўллар бўйлаб ҳаракат хавфсилигини таъминлаш масалаларида ҳам рейд тадбирлари ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс