Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги онлайн машғулотлар ўтказилди. "Сиёсий-маърифат соати"нинг бугунги онлайн машғулотларида туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Бугунги ўқув машғулотида “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллиги"ни кенг нишонлаш доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган тадбирлар, “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хориждаги муҳим янгиликлар ҳақида ахборот берилди.
"Сиёсий-маърифат соати"нинг тўлиқ шаклини Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024