Термиз тумани прокурори Акмал Халиков қурилиш соҳасига масъуллар билан туманда давлат дастурлари, “Ташаббусли буджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш объектларида бўлиб, ишларнинг сифати ва муддатида амалга оширилиши бўйича ўрганиш ўтказди.
Масъулларга ҳар бир қурилиш объектида белгиланган талабларга асосан ишларни олиб бориш, жадаллаштириш, белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Туманда қурилиш ишлари доимий назорат остида бўлиши, ишлар қайта ўрганилиши белгиланди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024