Аҳоли мурожаатларини тинглаш, жойига борган ҳолда ўрганиш ҳамда уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухрат Назаров ҳафталик иш режасига мувофиқ сектор ҳудудидаги маҳаллаларда навбат билан сайёр қабулларни ўтказиб келмоқда.
Навбатдаги сайёр қабул бугун «Ат-Термизий» маҳалласида бўлиб ўтди. Фуқароларнинг коммунал соҳа, ижтимоий ҳимоя, бандлик ва бошқа масалалардаги мурожаатлари масъуллар иштирокида тингланди.
Сайёр қабулда иштирок этган 20 дан ортиқ фуқаронинг турли масалалардаги мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг бир қанчаси сайёр қабул қабул давомида ижобий ҳал этиб берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилди ва ижроси юзасидан қонунчилик талабларига асосан муддатлар белгиланди ҳамда сектор штаби томонидан назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024