Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ҳокимлик соати: Топшириқлар ижроси таҳлили ва жорий ҳафтадаги вазифалар муҳокамаси ўтказилди

Ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш ҳамда ижро интизоми, мурожаатлар ва муаммоларнинг ҳал этилиши, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси, аҳолига кўмир етказиб бериш вазифалари ижроси таҳлили юзасидан навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

Туман ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида ўтказилган “Ҳокимлик соати”да сектор раҳбарлари, ҳокимнинг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ташкилот, идора ва корхоналар бошлиқлари ҳамда алоқадор масъуллар иштирок этишди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, масъулларнинг ахборотлари тингланди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш ишларини жадаллаштириш, “Янги йил” байрамига тайёгарлик кўриш, қиш мавсумини бетафолат ўтказиш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 43 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс