Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида йўл ҳаракати тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ўқувчиларнинг Йўл ҳаракати қоидаларига ёшликдан амал қилиши, йўлларда ҳаракатланиш маданиятини янада шакллантириш, йўл белгиларини ўрганиши мақсадида мактаблар ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи ўртасида ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.
Бу каби ҳамкорлик тадбирлари доирасида Термиз туманидаги қатор мактабларга туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан телевизор ва компьютер жамланмалари топширилди.
Мазкур жиҳозлар келгусида ўқувчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича билим ва кўникларини оширишга хизмат қилади.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024