Термиз тумани «Янгиобод» маҳалласида икки йирик лойиҳа, “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, бир муддат олдин “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилган эди ва ҳозирда турар жойлар қурилиши олиб борилмоқда.
Бугун ҳудуддаги иккинчи йирик лойиҳа - “Янги Ўзбекистон” боғи қурилишига старт берилди. Умумий майдони 27 гектар бўлган боғнинг тамал тошини Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қўйиб берди. Шунингдек, вилоят раҳбари ҳудудда амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишиб, масъулларнинг ахборотини тинглади ҳамда ҳар иккала лойиҳани белгиланган муддатларда, сифатли амалга ошириш юзасидан вазифаларни белгилаб берди.
Хайрли иш олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди ва бошланган лойиҳалар ривожини сўраб дуога қўл очилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024