Туман ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида ҳафта давомида бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш ҳамда ижро интизоми, мурожаатлар ва муаммоларнинг ҳал этилишиш ва бошқа бир қатор вазифалар ижроси таҳлили юзасидан навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.
“Ҳокимлик соати”да сектор раҳбарлари, ҳокимнинг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ташкилот, идора ва корхоналар бошлиқлари ҳамда алоқадор масъуллар иштирок этишди.
Кун тартибидаги масалалар муҳокама қилиниб, масъулларнинг ахборотлари тингланди. Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, янги лойиҳалар ишлаб чиқиш ва шу асосида иш ўринларини яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, мавсумни бетафолат ўтказиш ҳамда “Янги йил” байрамига тайёгарлик кўриш, байрам олди аҳолига арзонлаштирилган сифатли озиқ-овқатлар ярмаркаларини ташкил этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва вазифалар юклатилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024