Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Фуқаролар қабули: Мурожаатларга ижобий ечим топишнинг асосий омили

Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров аҳоли мурожаатларини тинглаш ва масъуллар иштирокида ечим топиш мақсадида навбатдаги қабулини ўтказди.

Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда ўн икки нафар фуқаронинг йўл ва уй-жой таъмири, моддий ва тиббий ёрдам олиш, бандлик, газ ва электр энергияси, ичимлик сув таъминоти ҳамда бошқа бир қатор масалалардаги муаммо ва мурожаатлари тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти қабул давомида мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди ва ҳал этиб берилди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар тегишли мутасаддиларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс