Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров аҳоли мурожаатларини ўз жойида ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида туманнинг «Қўнғирот» маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Сайёр қабул давомида йигирмага яқин фуқароларнинг электр энергия, газ ва ичимлик суви ва ички йўллар таъмири, моддий ёрдам ажратиш ҳамда маҳалладаги эски симёғочларни янги бетон устунларга алмаштириш бўйича мурожаатлари мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида тингланди.
Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024