Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим масала” мавзусида тадбир ўтказилди

Бугун Термиз туман ҳокимлигида “Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш муҳим масала” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Термиз туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирида мутасадди ташкилот вакиллари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари, ота-оналар ва вояга етмаган ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган соҳа вакиллари вояга етмаганлар ўртасида турли жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш ҳамда ёшлар бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб ўтишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 34 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс