Аҳоли мурожаатларини жойларга бориб ўрганиш ва мутасаддилар билан ҳамкорликда ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-Сектор раҳбари Ўктам Мустафоқулов бугун «Янгиҳаёт» маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда иштирок этган фуқароларнинг 9 нафари Сайёр қабулда 14 та турли масалалардаги мурожаатлари тингланди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 3 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаат юзасидан фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш ва ижроси муддат талаб қиладиган 9 та мурожаат масъулларга ижро учун йўналтирилди.
Ижрога йўналтирилган мурожаатлар сектор штаби томонидан назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024