Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Янги йил байрами муносабати билан арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси фаолият юритмоқда

Туманнинг “Янги ҳаёт” маҳалласида жойлашган «Баракат» деҳқон бозори савдо ҳудудида Янги йил байрамининг арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилган бўлиб, бу ерда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг белгиланган нархларда сотилиши йўлга қўйилган.

Ҳар куни аҳоли эҳтиёжларига қараб асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари савдога чиқарилмоқда ва бунинг учун захиралар мавжуд. Маҳсулотлар сифати бузилмаслиги учун махсус омборхоналарда сақланиши ҳам ташкил этилган.

Аҳолимиз савдо ярмаркасидан озиқ-овқатларни арзон нархларда сотиб олишлари мумкин.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс