Термиз тумани ҳокимлигида ўтказилган навбатдаги қабулда фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари ўрганилди. Туман ҳокими раҳбарлигида ўтказилган қабулда мутасадди ташкилот ва корхоналар мутасаддилар иштирок этишди.
Унда фуқароларнинг йўл, уй-жой таъмири, моддий, тиббий ёрдам олиш, бандлик ва бошқа бир қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, ҳал этиш юзасидан аниқ муддатлар билан вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024