Вилоят ҳокими топшириғига асосан, маҳаллалардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида сектор раҳбарлари маҳалла «еттилиги» билан ўрганишлар ўтказмоқда.
Бугун Термиз тумани ҳокими, 1-Сектор раҳбари Шухрат Назаров «Қаҳрамон» ва «Қўнғирот» маҳаллаларида бўлиб, мавжуд муаммоларни ўрганди. Ўрганиш натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича маҳалла масъулларга топшириқ ва вазифалар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024