Хабарингиз бор, Сурхондарё вилояти ҳокими топшириғига асосан Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров ўзи бириктирилган, 1-сектор ҳудудидаги маҳаллала масъуллари фаолиятини ўрганмоқда.
Бугун Термиз тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шухрат Назаров тумандаги «Намуна» ва «Ат-Термизий» маҳаллалари ҳамда ҳудуддаги 3-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 5-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, бу ерда ўқувчиларга яратиб берилган шароитлар, куз-қиш мавсуми, ободонлаштириш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар, Янги йил байрамига тайёргарликларнинг бориши билан танишди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025