Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Очиқ мулоқот: Ҳоким ёрдамчилари фаолияти таҳлил қилинди

Термиз тумани ҳокимлигида маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятига бағишлаган очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда туман ҳокими Шуҳрат Назаров ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан «маҳаллабай» ва «хонадонбай» ишлаш механизми асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот беришди.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан 21 минг 190 та хонадон хатловдан ўтказилиб, 3 та тоифага ажратиб олинди. Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида 2 мингдан ортиқ фуқарога 36 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратиш бўйича тавсияномалар берилди ҳамда 410 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитилди.

Очиқ мулоқот давомида ҳоким ёрдамчилари фаолиятига оид бошқа ахборотлар ҳам берилиб, саволларга масъуллар томонидан батафил жавоблар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс