Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Афғон шамоли”нинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида саксавулзорлар ташкил этилмоқда

Давлат раҳбарининг вилоятимизга ташрифларида ушбу муаммога ҳам эътибор қаратилиб, қум бўронлари ва чанг-тўзонларнинг юзага келишини камайтириш мақсадида чўл зоналарида саксовулзорлар ташкил этиш вазифалари белгилаб берилган. Бу борада амалий ишлар бошланган бўлиб, “яшил камар”лар ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Бугун мазкур лойиҳанинг навбатдаги босқичига старт берилди. Тадбир доирасида Термиз тумани «Каттақум» массивидаги чўл зонасида 15 минг гектар майдонга 100 минг туп саксовул кўчатлари экиш ва 80 тонна уруғ сепиш режалаштирилган.

Хусусан, Термиз тумани учун ажратилган бир минг гектар майдонда бугун эрталабдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда кўнгилли экология жонкуярлари фаоллик кўрсатиб, саксавул уруғларини сепишди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс