Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги онлайн машғулотлар ўтказилди.
"Сиёсий-маърифат соати"нинг бугунги онлайн машғулотларида туман ҳокимлиги кичик мажлислар залидан туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
Бугунги ўқув машғулотида “Маънавият - ҳаётимизда янги куч, янги ҳаракатга айланиши лозим” деб номланган видеолавҳа намойиши ҳамда “Мутолаа вақти” ва "Конституциявий саводхонлик" рукнлари, шунингдек, юртимиз ва хорижда рўй берган воқеа-ҳодисаларга тўхталиб ўтилди.
Мазкур ўқув машғулотининг тўлиқ шаклини Давлат хизматини ривожлантириш Агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда You Tubeдаги расмий саҳифаси томоша қилишингиз мумкин.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024