Бугун Термиз тумани ҳокимлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубов бошқариб борган муҳокамада туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари ўз йўналиш ва соҳалари бўйича йил якунлари ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан ахборот беришди.
Шунингдек, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ижроси, жойларда ободонлаштириш ишларини сифатли олиб бориш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш, бўйича вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024