Аҳоли билан юзма-юз мулоқотда бўлиш, уларнинг талаб ва таклифларини тинглаш, муаммоларига ечим топиш мақсадида туманнинг 1-сектор ҳудудидаги «Мустақиллик» маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубов ва туман мутасаддилари иштирок этган сайёр қабул давомида фуқароларнинг электр энергия, ичимлик суви ва ички йўллар ва уй-жой таъмири, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа ижтимоий масалалардаги йигирмага яқин мурожаатлари тингланди.
Мурожаатларнинг бештаси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, учтасига тушунтириш берилди. Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024