Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Боғдорлар билан учрашув ўтказилди

Кейинги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш борасида қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубов раҳбарлигида боғдорчилик, сабзавотчилик ва бошқа турдаги маҳсулотларга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан ўтган йилда амалга оширилган ишлар таҳлили ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Унда хўжаликлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш, экспорт қилиш, солиқ қарздорликларини бартараф этиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Маълумот учун, Термиз туманида боғ, балиқчилик, чорва, боғ-сабзавот, тутчилик, боғ-узум йўналишида 130 та фермер хўжалиги фаолият юритади.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 61 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс