Бугун Термиз тумани ҳокимлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубов бошқариб борган муҳокамада туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари кун тартибидаги масалалари юзасидан ахборот беришди.
Шунингдек, ижро интизоми, фуқаролар мурожаатлари ижроси, аҳоли ва ижтимоий соҳа обектларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатлар парвариши ва ҳудудларни ободонлаштириш ишларини сифатли олиб бориш юзасидан муҳим топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024