Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Намуналик ёшлар билан учрашув ўтказилди

Бугун Термиз тумани 1-Сектор ҳудудидаги «Намуна» маҳалласи ёшларининг муаммо ва мурожаатларини ўрганиш мақсадида "Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.

Термиз тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Одил Яқубов иштирокида ўтган учрашувда ёшларни қизиқтирган масалалар юзасидан суҳбат қилинди. Маҳалла ҳудудида спорт майдончаси ва тикувчилик тўгараги ташкил этиш каби масалалар ўртага ташланиб, ечими юзасидан мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, ёшлар билан суҳбатда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш юзасидан таклифлар ҳам тингланиб, уларга керакли тавсиялар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс