Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 123-моддаси талаблари асосида Термиз туманининг «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимига номзодлар учун очиқ танловнинг суҳбат босқичи бўлиб ўтди.
Танловнинг ушбу босқичига етиб келган номзодлар махсус электрон дастур асосида берилган саволлар ҳамда танлов комиссиясининг қўшимча саволларига жавоб беришди.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024