Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси конференцияси делегатлари сайланди

Маҳалла институтини такомиллаштириш орқали аҳоли фаровонлигини янада оширишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Президентнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш борасида устувор вазифалар белгилаб берилди.

Бугун Термиз туманида маҳаллаларни қўллаб-қуватлаш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Шухрат Назаров нутқ сўзлади.

Шундан сўнг сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари, маҳалла раислари томонидан маҳаллалар фаолиятини янада яхшилаш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир сўнгида вилоят Кенгашига делегатлар ҳам сайлаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс