Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди

Термиз туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида тумандаги 3-сонли умумтаълим мактабида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Ватанпарварлик руҳида ўтган тадбирда ҳарбийлар ва ёшлар иштирок этишди. Унда ватан шаъни, чегаралари, умуман олганда, юрт тинчлигини асрашда ҳарбий хизматчиларнинг машаққатли ва шарафли фаолиятилари эътироф этилди.

Шунингдек, тадбир давомида ҳарбий қурол-аслаҳа, техникалар ва хизмат итлари иштирокидаги кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс