Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
Сайёр қабул: «Келажак» ва «Янгиер» маҳалласи аҳолисини мурожаатлари тингланди

Аҳолининг муаммо ва мурожаатларини тез ва манзилли ўрганишда муҳим аҳамият касб этаётган сайёр қабулларнинг навбатдагиси «Келажак» ва «Янгиер» маҳаллалари аҳолиси учун 36-сонли мактаб биносида ўтказилди. Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров раҳбарлигида ўтказилган қабулда фуқароларнинг электр энергия, газ, ичимлик суви таъминоти, моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш каби қатор масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир кўтарилган масала мутасаддилар иштирокида кўриб чиқилди ва муаммоларга ечим изланди. Жумладан, 15 га яқин мурожаатнинг аксарияти қабул давомида ҳал этилиб, айрим масалалар юзасидан тушунтириш берилди. Еттита мурожаат ижроси қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қилганлиги сабабли масъулларга ижро учун йўналтирилди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 38 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс