Ватан саждагоҳдир, уни ҳар қарич ерини асраб авайлаш эса шарафли бурчдир. Ана шу бурчига содиқ, юрт тинчлигини сақлаш, сарҳадлар даҳлсизлигини таъминлаш йўлида ҳалок бўлган қахрамонларни эса ҳалқимиз ҳеч қачон унутмайди.
Бугун Термиз тумани ҳокими Шухрат Назаров юрт тинчлиги йўлида мардларча ҳалок бўлган сержант Мухиддин Эштемиров оиласи ҳолидан хабар олинди. Туман ҳокими юрт қаҳрамонининг онаси билан суҳбатлашиб, кўнглини кўтариш мақсадида совғалар топширди.
Бугунги кунда Мухиддин Эштемиров номини абадийлаштириш мақсадида ўзи туғилиб, ўсган маҳаллага номи берилган ҳамда ўқиган мактабида бюсти ўрнатилган.
© Термиз тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024