Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Термиз тумани ҳокимлиги
“Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири давом этмоқда

Термиз туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида тумандаги «Гулисторн» маҳалласидаги ҳарбий қисмда 4-сектор ҳудудидаги таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.

Ватанпарварлик руҳида ўтган тадбирда иштирок этган ўқувчилар ҳарбийлар фаолияти ва ҳаёти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, тадбирда санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашилган бўлса, ҳарбийларнинг жанговар руҳидаги кўргазмали чиқиши, қурол-аслаҳа ва техникалар намойиш ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.

Изоҳ қолдириш

Сайт ҳақида фирингиз?

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс